УЛУҒБЕК

УЛУҒБЕК — Тошкент ш. Мирзо Улуғбек туманига қарашли шаҳарча (1961 й. дан). Яқин т. й. станцияси — Кдцирия (6 км). Ахрлиси 5,2 минг киши (2004). Шаҳарчада Ўзбекистон ФА Ядро физикаси инти ва унга кдрашли 4 корхона, 2 умумий таълим мактаби ишлаб турибди; 5 савдо, 1 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, меҳмонхона, 2 маданият, 2 тиббиёт муассасаси, ФАга қарашли касалхона, 2 спорт иншооти бор. Тошкент шаҳридан Улуғбекга автобуслар қатнайди.