УЛУҒ ЮРТ

УЛУҒ ЮРТ — Чингизхон вафотидан сўнг Мўғумар давлати таркибида ташкил топган улуслардан бири. Унга Мўғулистон, Шим. Хитой, Тангут ва Корея караган. Крон (улуғ хон) уни бошқарган ва яса (мўғул қонунлар мажмуаси)га биноан улуслар (Жўжи улуси, Чиғатой улуси ва элхонийлар ёки ҳулокуийлар)нинг барчаси унга бўйсунган. Лекин Мункэ крон вафотидан сўнг улуслар амалда Улуғ юртга буйсунмай қўйганлар ва ўзларини мустақил идоpa қила бошлаганлар. Ўқтойхон даври (1227—41) да Шим. Хитой ва Корея (1234), Хубилай ҳукмронлиги йиллари (1260—94) Хитойнинг жан. қисми ҳам Улуғ юртга бўйсундирилган. Шу вактдан бошлаб пойтахт Қорақурумдан Хонбалиқка (ҳоз. Пекин) кўчирилган. Лекин хитойларнинг Мин сулоласи ҳокимиятни қўлга олгач, мўгуллар Хитойдан бутунлай қувиб чиқарилган (1368). Қоонлар ҳукмронлиги (Тулихон авлоди) фақатгина Мўғулистоннинг ўзида сакланиб қолган ва 17-а. гача давом этган.