УЛЬТРАТОВУШ

УЛЬТРАТОВУШ — частотаси 1520103 Гц дан 10’ Гц гача бўлган эластик тебранишлар ва тўлқинлар. У. ни паст частотали (1,5 104 Гц), ўрта частотали (105—107 Гц) ва юқори частотали (107—10’ Гц) Ультратовушга бўлиш мумкин.

Ультратовуш тебранишларни ҳосил қилишда маълум физик ҳодисаларга асосланиб ясалган Ультратовуш нурлаткичлари қурилмаларидан фойдаланилади. Механик нурлаткичларда Ультратовуш тебранишлар газ ёки суюқлик оқимининг механик энергияси ҳисобига содир бўлади. Электромагнит нурлаткичларнинг магнитострикция ва пьезоэлектр ҳодисаларига асосланган турлари кенг тарқалган.

Ультратовуш сув ости кемаларини излашда, денгиз (океан) чуқурлигини аниклашда, технологик жараёнларни тезлатишда, қийин кечадиган баъзи кимёвий реакцияларни рўёбга чиқаришда, масса алмашиниш, кристалл ўстириш, электролиз каби жараёнларни тезлатишда, моддаларнинг физик хусусиятларини ўрганишда, материаллар сифатини текширишда (қ. Дефектоскопия), моддаларга ишлов беришда, диагностика ва даволашда кенг қўлланилади.