УЛЬТРАҚИСҚА ТЎЛҚИНЛАР

УЛЬТРАҚИСҚА ТЎЛҚИНЛАР — тўлқин уз. 1 мм (частотаси 310” Гц) дан 10 м (частотаси 3Ю7 Гц) гача бўлган радиотўлқинлар. У. т. нурлаткич қурилма (антенна) сининг ихчам ва кичик бурчак бўйлаб йўналтирилган хилларини яратиш мумкин. Бундай антенналарнинг кучайтириши катта бўлганлиги туфайли уларнинг самарадорлиги ҳам юқори бўлади. Ультрақисқа тўлқинлар радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувларни кенг частота диапазонида олиб боришга имкон беради.