УЛЬТРААСОСЛИ TOF ЖИНСЛАРИ

УЛЬТРААСОСЛИ TOF ЖИНСЛАРИ, ультрабазитлар, гипербазитлар — асосан, магнезиалтемирли силикатлар (оливин ва пироксен)дан иборат магматик тоғ жинслари. У. т. ж. таркибида оз миқдорда иккиламчи минераллар (хромит, магнезит ва б.) ҳамда кремний оксиди (SiO2) 30 — 44% гача, Mg эса куп (MgO 42% дан ортиқ) бўлади. Ультраасосли tof жинсларида дала шпатлари бутунлай бўлмайди ёки жуда кам. Асосан, рангли — пироксен, оливин ёки рудали минераллар (магнетит)дан ташкил топади. Ультраасосли tof жинсларининг турлари: дунит ва оливин, перидот вапироксенитлар. Оливин ёки пироксеннинг тўлиқ ёки қисман серпентин минераллар (хризотил, антигорит, лизардит)га ўтиб, серпентинитлар ҳосил қилиши Ультраасосли tof жинслари учун хосдир. Ультраасосли tof жинслари асосан, габбро, ишқорий жинслар ва карбонатитлар билан бирга учрайди. Ультраасосли tof жинслари билан фойдали қазилма (платина, хромитли, силикатли, никелли темир рудаларининг ҳамда асбест, нефрит ва б.) конларининг кўп турлари боғлиқ. Ультраасосли tof жинслари калган ҳамма магматик жинсларга кўра кам тарқалган. Эффузив Ультраасосли tof жинслари Сибирь (маймечитлар) ва Камчаткада топилган.