УЛЬТИМАТУМ

УЛЬТИМАТУМ (лот. ultimus — энг охирги, сўнгги) — халқаро ҳуқуқда бирон масала юзасидан бир давлат ҳукуматининг бошқа давлат ҳукумати олдига дипломатик ҳужжатда ёки оғзаки шаклда баён қилинган, ҳеч қандай баҳс ёки эътирозга ўрин қолдирмайдиган қатъий талаби; У. қўйган ҳукумат агар бу талаб кўрсатилган муддатда бажарилмаса муайян чоралар кўришини билдиради.