УЛЬСКИЙ ОВУЛИ

УЛЬСКИЙ ОВУЛИ (ҳоз. РФнинг Адигея Республикаси Уляп Шовгенов р-ни) — қад. мозорқўрғонларда топилган овул. 1898, 1908—10 й. ларда Н. И. Веселовский томонидан 10 та мозорқўрғон очилган. Улардан энг қад. си мил. ав. 6-а. га оид. Қабрлар талонторож қилинган. Дафн вақтида маййит б-н бирга қўшиб кўмилган отлар ва айрим буюмларгина сакланган. Энг катта мозорқўрғондан (бал. 15 м) кабила сардори билан бирга кўмилган 400 дан ошиқ отларнинг скелети чиққан. Топилмалар ичида скифларнинг ҳайвоний тасвир услубида ишланган буюмлари диққатга сазовор. Мозорқўрғонлар маҳаллий қабилалар — меотлар ёки Ғарбий Осиёга қилинган юришдан кейин Кубань орти даштларида яшаб калган скифларга тегишли бўлган.