УЛЬКО Григорий Ильич

УЛЬКО Григорий Ильич (1925.5.4, Новосибирск вилояти Карасук тумани Екатерина қишлоғи — 1999.8.4, Самарканд) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Харьков рассомлик ин-тини тугатган (1958). 1959 й. дан Самарқандда. Ульконинг ижодий изланишлари мавзули композицияларда ўз аксини топди («Велосипедчилар», «Афсона», «Биринчи рейс», 1962); асарларида замон руҳи, давр нафаси сезилади, дастгоҳ ва монументал рассомликнинг ифода воситалари уйгунлашиб кетган: «Панжакент фрескаси», «Халқ устаси А. Ҳазратқулов портрети» (1961), «АмуБухоро канали қурувчилари» портретлар туркуми (1964), «Уста У. Жўрақулов портрети» (1965), «Сув», «Биринчи сафлар» (1967); «Ургут тамакикорлари» (1971) ва б.

Улько асарларидан намуналар республика музейлари (жумладан, Ўзбекистон давлат санъат музейи ва б.)да сақланади.