УЛКАН ҚОРАШЎР

УЛКАН ҚОРАШЎР — Корақалпоғистон Республикаси Беруний тумани қудудидаги шўрхок. Қумлик ўртасида. Шим. ғарбдан жан. шарққа чўзилган. Уз. 8 км, эни 2 км. Қор ва ёмғир сувлари тўпланиб туради. Шўрхокда шўрга мослашган эфемер ўсимликлар ўсади.