УЛИН

УЛИН (Ohlin) Бертиль (1899.23.4, Клиппан — 1979, Стокгольм) — швед иқтисодчиси ва сиёсат арбоби. Стокгольм олий мактаби ва Копенгаген ун-ти (1924—29), Стокгольм олий савдо мактаби (1929—65) проф. Швеция савдо вазири (1944—45). 1949—60 ва 1969—70 й. ларда Европа Кенгашида, 1955—70 й. ларда Шим. кенгашда Швециянинг вакили. Швеция халқ партияси раиси (1944—67). Улин «Минтақалараро ва халқаро савдо» асарида Э. Хекшер ва П. Самуэльсон билан бирга ишлаб чиқариш омилаариттт халқаро тақсимоти назариясига асос солди. У халқаро савдо ва халкаро капитал ҳаракати назарияларига ҳам катта ҳисса қўшди. Кейнс қарашларини ривожлантирган ҳолда давлат хусусий тадбиркорлар ва монополиялар учун қулай шароитлар яратиб бериши мумкин бўлган мутаносиб рақобат, монополия ва давлат томонидан тартибга солиш назариясини асослаб берган. К. Викселд ва Э. Линдалнинг издоши бўлиб, иқтисодий тараққиётнинг «швед модели»ни бутунлай қўллабқувватлади. Нобель мукофоти лауреата (1977, Ж. Мид билан бирга). Ад.: Фомин Б. С, Эконометрические теории и модели международных экономических отношений, М., 1970.