УЛГУРЖИ БОЗОР

УЛГУРЖИ БОЗОР — товар истеъмолчиларига ёки уларни чакана сотадиган харидорларга товарлар йирик тўп (партия)лари билан кўтарасига сотиладиган бозор. Улгуржи ёки майда улгуржи харидорвоситачи (дилер)лар тармоги орқали амал қилади. Ҳоз. савдо компанияларининг асосий қисми фақат Улгуржи бозорда фаолият кўрсатади (қ. Бозор).