УЛАНОВА Галина Сергеевна

УЛАНОВА Галина Сергеевна [1909.26.12 (1910.8.1), Петербург 1998, Москва] — балет артисти. Халқартисти (1951). Замонавий энг йирик балериналардан. Ленинград хореография билим юртини тугатган (1928). 1928 — 44 й. лар Ленинград опера ва балет театри, 1944 —60 й. лар Катта театр (Москва)да балерина. Одетта — Одиллия («Оққуш кўли»), Жизель («Жизель»), Жульетта («Ромео ва Жульетта»), Золушка («Золушка»), Аврора («Уйқудаги гўзал»), Марина («Боқчасарой фонтани») каби партияларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилган. Унинг санъати рақснинг барча ифода воситаларининг ноёб уйғунлиги б-н алоҳида ажралиб туради. 1960 й. дан Катта театрда балетмейстеррепетитор бўлган.