УЛАН-УДЭ

УЛАН-УДЭ (1934 й. гача — Верхнеудинск) — РФ Бурятия Республикаси гюйтахти. Селенга дарёси ўнг соҳилида. ТрансСибирь т. й. магистралидаги муҳим т. й. чорраҳаси. Селенга дарёсидаги пристань. Аҳолиси 359,4 минг киши (2002). 1666 й. да казакларнинг Удинское қишлов жойи сифатида вужудга келган. 1689 й. дан Верхнеудинск қалъаси, унинг атрофида шаҳар шаклланди. 17-а. да Забайкалье ҳудудининг маъмурий ва ҳарбий маркази. 1783 й. дан Иркутск ноиблигининг, кейинчалик Иркутск губернясининг уезд шаҳри; 1851 й. дан Забайкалье вилояти таркибида. Йирик савдо маркази. 1899 й. да шахар орқали Сибирь магистралининг ўтиши иқтисодий ривожланишга олиб келди. 1905 й. гача сургун жойи эди. 1920 й. апр. —окт. да Узоқ Шарқ Республикасининг пойтахти. 1921 —22 й. ларда Узок, Шарқ Республикасининг Бурятлар мухтор вилояти маркази. 1923 й. дан БурятМонголия мухтор ССР (1958 й. дан Бурятия мухтор ССР) пойтахти. 1934 й. 27 июлда Улан-Удэ (Қизил Уда) деб аталди. Машинасозлик ва металлсозлик (авиация, приборсозлик, кемасозлик, «Теплоприбор» ва б. з-длар), енгил, озиқовқат, ёғочсозлик корхоналари, шиша з-ди бор. Россця ФА Сибирь бўлими филиали, 4 олий ўқув юрти, 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри) фаолият кўрсатмоқда. Музейлардан тарихий, этнография, бадиий бурят тоши, Шарқ санъати, табиат ва б. музейлар мавжуд. Филармония бор. Меъморий ёдгорликлардан Одигитриев собори (18-а.), карвонсарой (19-а. бошлари) ва б. сакланган. Аэропорт бор.