УЛАН-БУРГАСИ

УЛАН-БУРГАСИ — Ғарбий Байкалорти (Бурятия Республикаси)даги тоғ тизмаси. Жан. ғарбдан шим. шарққа чўзилган. Турка ва Курба дарёлари оралиғида. Уз. 200 км га яқин. Бал. 1400 —1800 м, энг баланд жойи 2049 м (Хурхаг тоги). Гранит жинслари ёриб чиққан қад. метаморфик жинслардан ташкил топган. Тоғ этакларида ва жан. ён бағирларида 700 — 800 м баландликкача тоғдашт ўсимликлари, юқорида тилоғочли тайга, 1600 м дан юқориси қурумлар билан қопланган.