УЛАН-БАТОР УНИВЕРСИТЕТИ

УЛАН-БАТОР УНИВЕРСИТЕТИ — Монголиядаги энг йирик олий ўқув юрти. 1942 й. асос солинган. 1951 —61 й. ларда Ун-т факультетлари негизида пед., тиббиёт ва қ. х. институтлари ташкил этилган. Физика, мат., кимё, биол., иқтисодиёт, филол., ижтимоий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонасида 50 мингга яқин асар сакланади. Унтда 4 мингдан ортиқ талаба таълим олади.