УКРАИНЛАР

УКРАИНЛАР — халқ. Украинанинг асосий аҳолиси (37,42 млн. киши). РФда 4362,8 минг киши, Қозоғистонда 896,2 минг киши, Белоруссияда 291 минг киши, Ўзбекистонда 153,2 минг киши, Кирғизистонда 108 минг киши, Латвияда 92,1 минг киши, Канадада 530 минг киши, АҚШда 500 минг киши, Польшада 300 минг киши, Аргентинада 100 минг киши яшайди. Умумий сони 46 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Украин тилипя сўзлашади. Диндорлари — православлар, бир қисми униатлар. Украинлар руслар ва белоруслар катори шарқий славянларга мансуб. Уларнинг умумий этник асосини 10-а. га келиб яқин қардош шарқий славян қабилаларидан шаклланган ва ўз давлати — Киев Pycи барпо этган қад. рус элати ташкил қилган. Кейинчалик, ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёт ва қад. рус ерларининг сиёсий тарқоқлиги шароитида (12 — 14-а. лар) қад. рус элати асосида 3 та қардош халқ — рус, украин ва белорус халқлари шаклланган. Тахм. 14—15-а. лардан Украинлар ўзига хос тили, хўжалиги ва маданияти асосида мустақил этник бирлик сифатида майдонга келди. 16 — 17-а. ларда ижтимоийиқтисодий ва маданий тараққиёт, халқнинг литва, поляк, венгер агрессияларига, турктатар босқинчиларининг талончилик ҳужумларига қарши кураши натижасида украин элати уюшган ва мустаҳкамланган (яна қ. Украина).