УКРАИНА МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

УКРАИНА МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ — Украинанинг олий давлат илмий ташкилоти. 1918 й. 27 нояб. да ташкил этилган. Киев ш. да жойлашган. Унинг 1президента — машҳур геолог олим ва геокимёгар В. И. Вернадский. Дастлаб академия 3 инт, 15 комиссия ва миллий кутубхонани бирлаштирган 3 илмий бўлимдан иборат бўлган. Академия таркибидаги 3 секция, 14 бўлим, 170 га яқин инт ва бошка илмий муассасада 13 мингдан ортиқ илмий ходим ишлайди. ФАнинг 500 дан зиёд ҳақиқий ва мухбир аъзоси, 130 хорижий аъзоси бор. 7 минтақавий илмий марказ, 2 илмий кутубхона, 2 нашриёт мавжуд, 80 га яқин илмий жур., монография, маълумотнома, дарслик, луғат, илмийоммабоп адабиётлар нашр этади. Академияда турли йўналишдаги илмий мактаблар шаклланган. Жумладан, Е. О. Па/яоннинг электр пайвандлаш, В. М. Глушковнинг кибернетика мактаблари жаҳонга машҳур. Академия 50 дан ортиқ мамлакатнинг илмий марказлари билан ҳамкорлик қилади. Академия МДҲ мамлакатлари ФАларини бирлаштирувчи Халқаро ФА ассоциациясини тузиш ташаббускори. 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ишида қатнашади. Президента Б. Е. Патон (1962 й. дан).