УКРАИН ТИЛИ

УКРАИН ТИЛИ — ҳиндевропа тиллари оиласидаги славян гуруҳига мансуб шарқий славян тилларидан бири. Асосан, Украинада, шунингдек, Белоруссия Республикаси ва РФнинг Украинага кўшни вилоятларида, Кубань ва Узок, Шарқда, Польша, Словакия, Сербия, Канада, АҚШ, Аргентина, Австралия ва б. мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 46 млн., жумладан, Украинанинг ўзида 38 млн., РФ да 4,5 млн., Ўзбекистонда 150 минг, АҚШ ва Канаданинг ҳар бирида 500 минг кишидан ортиқ (20-а. нинг охирлари).

Украин тилининг 3 асосий лахжаси бор: жан. шарқий (ўрта днепрбўйи, слобожан, даштчўл шевалари); жан. ғарбий (волиньподольск, галичбуковина ва карпат шевалари) ва шим. (чапқирғоқ, ўнгқирғоқ, волиньполесье шевалари). Ҳоз. адабий тили, асосан, жан. шаркий лахжа асосида шаклланган.

Украин тилининг бошқа славян тилларидан фаркланувчи белгилари: фонетика соҳасида — тилолди i товушининг нисбатан тилорқа и товушидан фарқланиши, ёпиқ бўғинларда олдинги о, е, товушларининг i га айланиши; морфология соҳасида — чақириқ келишигининг мавжудлиги, эркак жинедаги отларда жўналиш ва ўрин келишикларининг ўзига хос қўшимчалари, сифат шаклларининг қисқариши; синтаксис соҳасида — ўзгармас феъл шаклли шахесиз гапларнинг қўлланиши ва б.

Адабий Украин тилининг ривожланиш тарихи 2 босқичдан иборат: қадимги Украин тили (14-а. — 18-а. ўрталари) ва ҳозирги Украин тили (18-а. охиридан). Қадимги Украин тилида юридик ва б. расмий хужжатлар, илмий наср, турли жанрлардаги бадиий адабиёт яратилган ва сақланиб қолган. Қад. Украин тилининг адабий меъёрлари Л. Зизаниянинг грамматикаси ва лугати (1596)да ҳам ўз аксини топган. Ҳоз. адабий Украин тили Украинада И. Котляревский ва 18-а. охири — 19-а. бошларидаги бошқа ёзувчилар асарларининг майдонга келиши билан барқарорлашган. Ҳоз. адабий Украин тили тарихида Т. Г. Шевченко ижоди улкан роль ўйнади. Т. Шевченко умумхалқ сўзлашув тили негизида умуммиллий адабий Украин тилига асос содди.

Ўтган асрнинг 20-й. ларида адабий Украин тилида жиддий узгаришлар содир бўдди. Украин тили Украина аҳолиси турли табақаларининг ижтимоий ва маданий ҳаётида кенг қўллана бошлади, публицистик, илмий ва расмий услубларнинг тез ривожланишини таъминлади. 50-й. ларда лисоний меъёрлардаги ва бир қанча фанлар терминологияларидаги бошбошдокликларга барҳам берилди. Шу вақтдан бошлаб адабий Украин тили меъёрлари ривожида янги босқич бошланди. Кейинги йилларда Украин тилида рўй берган меъёрий ўзгаришлар, янги меъёрий вариантлар «Украин тили лугати»да (1 — 11ж. лар, 1970—80) ўз аксини топали.

Украин тилига кдцимги рус ёзуви (кириллица) мерос бўлиб ўтган. Энг қад. ёзма ёдгорликлари: юридик ҳужжатлар (14 — 15-а. лар), динийпанднома мазмундаги асарлар (16-а.) ва б.