УКЛОНСКОВИТ

УКЛОНСКОВИТ — сувли сульфатлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби 1964 й. Амударё қуйи оқими атрофларидаги неоген гиллари орасидан топилган. А. С. Уклонений номи билан аталган. Қаттиқлиги 2, зичлиги 2,4 г/ см3. Моноклин сингонияда кристалланади. Япалок,чўзиқ призматик кристаллар ҳолида бўлади. Рангсиз, шаффоф, шишасимон ялтирайди. Сувда эримайди. Глауберит, астраханит, полигалит минераллари билан ассоциацияда учрайди. Неоген ётқизиқлари пайдо бўлиши ва ундан кейинги диагенетик жараёнлар натижасида пайдо бўлган деб тахмин қилинади.