УККОША МАСЖИДИ

УККОША МАСЖИДИ — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (15-а.). Чорсунинг жан. шарқида, Самарканд дарвоза кўчасида жойлашган. Уккоша масжиди Тошкентнинг энг машҳур ҳамда суви шифобахш ҳисобланган қад. Уккоша булоғи номи б-н аталган («Чорсу» меҳмонхонаси қурилиши муносабати билан Чорсу жари ён бағрида жойлашган булоқ беркитиб ташланган). Мезанали дарвозахона (19а. охири — 20-а. боши), хрвли, ғарбда гумбазли хонақоҳ, унга туташ айвон ва пешайвондан иборат (пешайвон ва ҳовлининг шарқидаги дарвозахона 20а. охирларида кайта қурилган). Хонақоҳ деворлари калин, 4 равоқли. Ғарбидаги равоққа меҳроб ишланган, қолган равокларига эшик ўрнатилган. Линга қисми бўртикли, ташқи равоқ лингаси эгри чизикли. Гумбази равоқларга таянган. Гумбаз ости равоқбағаллари ўзига хос. Айвон устунлари 4,8 ва 16 қиррали, устун кўзагидаги мадоҳиллар нафис ишланган. Уккоша масжиди Хожа Аҳрор Валий томонидан қурилган деб тахмин қилинади.