УККИЛАР

УККИЛАР (Bubo) — япалоққушлар уруғи. Уз. 30—72 см. Бошида «қулоқ» деб аталадиган патлари яхши ривожланган, бармоқлари патли. 12 тури маълум. Австралия ва Антарктидадан бошқа ҳамма қитъаларда учрайди. Оддий У. Африка, Европа ва Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда чўл, дашт ва тоглардаги одам бормайдиган овлоқ ҳудудларда яшайди. Ерда, қоя тошлар орасида уя куради; баъзан дарахтлардаги йирик қушлар ташлаб кетган уяларни эгаллайди. 2—6 та тухум қўяди. Ҳар хил майда кушлар, кемирувчилар, қуён, ўрдак, курлар ва б. ҳайвонлар билан озикланади.