УКИЁЭ

УКИЁЭ (японча, айнан — тез оқар дунё образлари) — 17 — 19-а. ларда япон рангтасвири ва графикасида шаклланган бадиий мактаб; шаҳар ҳаётининг ўсиши б-н боғлиқ ҳолда юзага келган; санъатда демократик анъаналарни акс эттирган. Рангтасвир усталари ва график рассомлар орасида «бидзинга» («гўзалларни тасвирлаш») ҳамда бу жанрга яқин «якусяэ» («актёрларни тасвирлаш») жанри кенг тарқалди. Уларнинг қахрамонлари қиёфаларининг ташқи кўриниши шартли (тилла замин, рангларга бой) безаклар билан уйғунлаштирилган. Укиёэ энинг эркин йўналиши графикада, айниқса, ёрқин ифодаланган. Кўплаб нусха олиш имконини берадиган кесма ксилография усулида ишланиши гравюраларнинг кенг тарқалишини таъминлаган. Қўдда ишланган қизил ёки сариқ рангли дастлабки Укиёэ гравюраларига кейинчалик 2—3 рангли (асосан, пушти ва яшил) босмада соғлом, гўзал аёллар (Хисикава Морокобу, Окумура Масанобу) ва купол кучли, кудратли актёрларни (Тории Киёнобу, Тории Киёмицу) акс эттириш хос бўлган. Укиёэ гравюраларининг кейинги ривожи манзара жанрининг тараққиёти б-н боғлиқ бўлди; Ватаннинг улуғвор образларини яратган Кацусика Хокусай, япон провинциялари табиатини атрофлича ишонарли содда акс эттирган Андро Хиросиге ва б. ижоди билан белгиланади.