УЖУНГПАНДАНГ

УЖУНГПАНДАНГ (1970 й. гача Макасар) — Индонезиядаги шаҳар. Жан. Сулавеси провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,09 млн. киши (1995). Индонезиянинг шарқий қисмидаги энг катта порт, четга копра, кофе, зираворлар, ўрмон маҳсулотлари ва кўнтери чиқарилади. Ужунгпанданг — Сулавеси о. даги савдотранспорт, молия ва маданият маркази. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади. Кема верфи, озиқ-овқат, тўқимачилик, металлсозлик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда қамиш ва пальма баргларидан, кумушдан бадиий буюмлар тайёрланади. Унт, интлар ва и. т. марказлари бор.