УИТМЕН

УИТМЕН (Whitman) Уолт (181931.5, УэстХилс, Хантингтон, НьюЙорк штата — 1892. 26.3, Камден, НьюЖерси штати) — америкалик шоир. Ижодида демократа к идеалларни мужассамлаштирган. Уитменнинг «Маиса япроқлари» (1855 — 91) тўпламига шоирнинг энг яхши асарлари киритилган. Асарнинг асосий ғоялари трансцендентализм таълимоти б-н боғлиқ: коинот узвийлиги (гармонияси), дўстлик қадриятлари, инсоният бирдамлиги, черков ақидаларига қарши исён ва б. «Янгра, ноғора!» (1865) шеърий тўплами 2-жаҳон урушига бағишланган. Кўпгина олимлар Уитменни дунё демократияси шоири деб таърифлашган. Унинг шеърларида ижодкор халқнинг келажакда мукаммал демократик жамият қуришига ишонч оҳанглари янграйди. Уитменнинг шеъриятга янги мазмун ва янги шакл зарурлиги ҳақидаги фикрлари «Кўргазма ҳақида қўшиқ» (1871) достонида ўз аксини топган. Уитмен ўз шеъриятининг асосий мақсадини барча халқларнинг тенглиги ва қардошлигини куйлаш деб таъкидлаган. Ёзувчи ўз ижодида янги, ёш миллат шаклланишини акс эттиришга ҳаракат қилган. Дадил новатор бўлган: шеърга прозаик нутқ унсурларини олиб кирган. Вазнсиз ва қофиясиз эркин шеърни янада такомиллаштирган. Уитмен насри ҳам унинг шеърияти билан боғлиқ. Насрий асарларида ҳам бутун инсоният бирлиги гояларини илгари сурган, фан ва техника тараққиётига оптимистик назар билан қараган. Айрим шеърлари Азиз Сайд томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Ад.: Beнедиктова Т. Д., Поэзия Уолта Уитмена, М, 1982; Чуковский К. И., Мой Уитмен, М., 1969; Мендельсон М., Жизнь и творчество Уитмена, М., 1969.