УГОРЛАР

УГОРЛАР — тил жиҳатдан қардош бўлган Урал ортидаги мансилар ва хантилар, Дунайдаги венгерлар (мадъярлар)нинг умумлашма номи. Финугор тил гуруҳига мансуб угор тилларида сўзлашади. 12-а. га оид рус манбаларида венгерларнинг аждодлари «угра», «угор», ханти ва мансиларни эса, «югра» деб аталган. Кейинчалик «югра» номи, асосан, хантиларни англатган.