УГОМ

УГОМ (Оқбурхон, Тиканак) — Тошкент вилоятидаги дарё. Чирчиқ дарёсининг ўнг ирмоғи. Дарё ҳавзаси шим. дан Талас Олатови, ғарбдан Қоржонтов, шаркдан Угом тог тизмалари билан чегараланган. Бир неча булоқ сувларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Уз. 68,5 км, хавзасининг майд. 870 км2. У. Чорвоқ сув омборининг қуйи тўғони (бъеф)дан ўтгач, Чирчиқ дарёсига қуйилади. Асосан, қор ва қисман ёмғир сувларидан тўйинади. Дарёнинг ўртача йиллик сув сарфи 43 м3/сек. дан (кўп сувли йилда), 12 м3/сек. гача (кам сувли йилда). Тўлинсув даври мартда бошланади, энг кўп суткалик сув сарфи апрель ва июнда бўлиб ўтади ва 177 м3/сек. дан (кўп сувли йилда) 54,5 м3/сек. гача (кам сувли йилда) етади. Тўлинсув даври авг. да тугайди. Дарё тез оқади, ўзанида остоналар ҳосил қилган. Ўрта оқими водийсида кенг террасалар, дарахтзор, бутазор ва ўтлоқлар мавжуд. Дарё водийсида Чорвоқ қишлоғи, дам олиш уйлари, болалар оромгоҳлари жойлашган.