УГЛЕРОД

УГЛЕРОД (IV) ОКСИД, карбонат ангидрид, СО2 — углероднинг кислородли бирикмаси, углерод оксидланишининг охирги маҳсулоти. 1956 й. да шотландиялик олим Ж. Блэк магний карбонат парчаланганда газ чиқишини аниқлаган (СО2 нинг таркибини 1789 й. да А. Лавуазье белгилаб берган), СО2 рангсиз газ бўлиб, ўзига хос салгина ачимсиқ ҳиди ва мазаси бор. 0° ва нормал шароитдаги зичлиги 1,977 г/л; критик т-раси 31,3°, критик босими 7,3 МПа. —78,5° гача совитилганида қор каби оқ тусли қаттиқ жиемга — «қуруқ музга» айланади. Суюқ СО2 тез буғланганида ҳам қаттиқ СО2 ҳосил бўлади. У одатдаги босимда — 78,5° да суюқланмасдан тўғридантўғри газ ҳолатига ўтади. Қаттиқ СО, 5МПа босимда — 56,7°да суюқланади. Сув, спирт ва эфирда эрийди. Сув билан бирикиб карбонат кислота Н2СО3 ҳосил қилади. Одатдаги шароитда кимёвий нофаол модда, бошқа моддаларнинг ёнишига ёрдам бермайди, лекин фаол металлар (мас, магний) СО2 атмосферасида ёнишни давом эттиради. Лаққа чўғ ҳолатидаги кальций СО2 билан реакцияга кириштанида кальций карбид СаС2 ва кальций оксид СаО ҳосил бўлади. Чўғ ҳолатидаги кўмир билан реакцияга киришиб углерод (П)оксид СО га, 200° да мис оксид (катализатор) иштирокида водород билан реакцияга киришиб, метанга, юқори трада аммиак билан бирикиб, карбамид (CONH2)2 га айланади.

Табиатда СО2 органик моддаларнинг чириши, бижғиши ва куйиши каби оксидланиш жараёнлари натижасида ҳосил бўлади. Ёқилғи ёнганида ҳам СО2 пайдо бўлади. Ҳавода СО2 ҳажм жиҳатидан 0,03% ни ташкил қилади. СО2 организмда моддалар алмашинуви маҳсулотидир. У фотосинтез жараёнида ҳам иштирок этади.

Техникада оҳактош ёки бўрни куйдириб, лаб. ларда мармарни хлорид кислота б-н парчалаб олинади.

СО2 озиқ-овқат саноатида, «қуруқ муз» тайёрлашда, ўт ўчиришда, кимё саноатида сода, мочевина, оксикарбон кислоталар ҳосил қилишда, портлатиш ишларида кенг қўлланади.

Ҳавода СО2 миқдори 1,5—3% дан ошеа, кишида бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айниши пайдо бўлади. 6% дан ошеа, киши иш қрбилиятини йўқотади ва ҳаёти хавф остида қолади. Заҳарланган кишини очиқ ҳавога олиб чиқиш, сунъий нафас олдириш керак.