УГЛЕАММИАКАТЛАР

УГЛЕАММИАКАТЛАР — азотли суюқ ўғит. Рангсиз ёки сарғимтиряшил суюқлик, аммиак ҳиди келиб туради. Аммоний карбонат ёки аммоний карбонат ва мочевинани аммиакда эритиб олинади. Таркибида 18—35% азот (кўпинча 25—29% атрофида), 12% СО,, 4—7% эркин аммиак бор, зичлиги 1,1 — 1,4 г/ см3. У. герметик бекиладиган мустақкам идишларда ташилади ва сакланади. Углеаммиакатларни барча қ. х. экинларига ишлатса бўлади. Ўсимликларни озиқлантиришда машиналар ёрдамида 10—12 см чуқурликда солинади, сарф меъёри 100—200 кг/га.