УГАНДА

УГАНДА (Uqanda), Уганда Республикаси (Republic of Uqanda) — Шарқий Африкадаги давлат. Майд. 236 минг км2. Аҳолиси 24,7 млн. киши (2002). Пойтахти — Кампала ш. Маъмурий жиҳатдан 4 вилоят (reqion)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Уганда — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка киради. Амалдаги конституцияси 1995 й. 8 окт. да қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1986 й. дан Йовери Мусевени), у умумий тўғри овоз бериш йўли б-н 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий мажлис, ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Уганданинг табиати гўзал ва иқлими юмшоқлиги сабабли «Африка дурдонаси» деб атайдилар. Уганда Шарқий Африка ясситоғлигида жойлашган. Ер юзаси, асосан, 1100—1500 м баландликдаги тоғлар учраб турадиган текисликдир. Энг баланд жойи — Маргерита чўққиси (5109 м). Чўққиларни доим муз қалпоғи қоплаб ётади. Жан. шарқдаги Элгон вулкани ва жан. ғарбдаги Вирунга гуруҳи вулканлари сўниб қолган. Темир, мис, кобальт, полиметалл рудалар, ноибий, цирконий, апатит, олтин, қалай, вольфрам, асл тошлар, тоштуз ва б. конлар топилган. Уганда Иқлими — экваториал, муссонли. Ўртача ойлик тра йил давомида 18,5°дан 22°гача. Йиллик ёғин 750—1500 мм. Кўл ва даре кўп, шу жумладан, Африкадаги энг катта Виктория кўлининг шим. қисми Угандага қарашли. Дарёларининг купи Нилга қуйилади. Тупроқлари, асосан, қизилферралитли, қурғоқчил жойларда эса темирли қизилқўнғир тупроқ. У. да саванна, тог ўтлоклари кўп, айрим жойларда барг тўкувчи ва доим яшил ўрмонлар сақланиб қолган. Уларда дарахтларнинг 400 га яқин тури, жумладан, қимматбаҳо нав дарахтлар ўсади. Ҳайвонот дунёсида фил, жираф, арслон, леопард, бегемот, буйвол, зебра, кийик, маймун каби сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар (тимсоҳ, илон), ҳашаротлар бор, балиқ кўп. Кобарега, Рувензори миллий боғлари ва қўриқхоналар ташкил этилган.

Аҳолисининг 99% дан купроги африкаликлар. Улар орасида энг купи банту тиллари гуруҳига мансуб халқлар (ганда, сога, ньянколе, гишу, ньяруганда ва б.) булиб, мамлакат маркази ва жан. да, нилот халклари (туркона, ланго, ачоли ва б.) шим. да яшайди. Расмий тиллар — суахили ва инглиз тиллари. Шаҳар аҳолиси 12,5%. Аҳсшининг 65% — католик ва протестантлар, 15% — мусулмонлар; қолган қисми маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Йирик шаҳарлари: Кампала, Жинжа, Мбале.

Тарихи. Уганда ҳудудида одам қуйи палеолит давридан яшай бошлаган. Мил. 1-минг йилликда Конго ғарбидаги ўрмонлардан келган бантулар ва шим. шаркдан келган кучманчи нилот кабилалари Уганда аҳолисининг узагини ташкил этган. 13—14-а. ларда (айрим маълумотларга кура, 10—11-а. ларда) кўллар оралиғида илк Китара давлати пайдо бўлган. 16-а. да Уганда бир неча мустақил дайлатлар (Уньоро, Нкоре, Торо ва б.)га парчаланиб кетган. 19-а. нинг урталарида 14-а. да ташкил топган Буганда давлати кучайди. 19-а. нинг 60-й. ларида бу ерга европаликлар суқилиб кира бошлади. Улар маҳаллий қабила ва диний жамоалар уртасида низо ва уруш чиқариш йули б-н уларни заифлаштириб, уз таъсир доираларига утказиб олдилар.

1890 й. Англия—Германия шартномасига биноан, Буюк Британия Буганда ва бутун Уганда ҳудудида бемалол ҳаракат қилиш ҳуқуқини олди. 19-а. нинг 90-й.

лари — 20-а. бошларида бу давлатлар устидан Британия протекторати урнатилди, улар Уганда протекторатининг мухтор провинцияларига айланди. 1-жаҳон уруши бошланган пайтда Буюк Британия бутун Уганда худудини забт қилиб олган эди. 20— 30-й. ларда бошланган озодлик ҳаракати 2-жаҳон урушидан кейин айниқса авж олди. 1952 й. У. Миллий конгресс сиёсий партияси тузилди. Бу партия 1953—55 й. ларда Буюк Британиянинг уз мустамлакачилик ҳокимиятини мустақкамлаш мақсадида Уганда, Кения ва Танганьикадан иборат Шаркий Африка Федерациясига бирлаштириш йўлидаги уринишларига қарши оммавий ҳаракатга раҳбарлик қилди. 1962 й. 9 окт. дан Уганда мустақил давлат. Кабака (ворисий ҳукмдор) Мутеса II давлат бошлиғи бўлиб қолди. 1967 й. Милтон Оботе президент булди. 1971 й. 25 янв. да генерал Иди Амин бошчилигида ҳарбий тўнтариш бўлиб, Оботе лавозимидан олиб ташланди. Миллий мажлис ва хукумат тарқатиб юборилди. Сиёсий партиялар фаолияти тақикланди. 1971 й. фев. дан И. Амин президент деб эълон қилинди. Иқтисодиётни «угандалаштириш», қ. х. ни ислоҳ қилиш йўли бошланди, армия 3 баравар кўпайтирилди. Аммо бу сиёсат қийинчиликка учради, экспорт ва импорт издан чикди, экин майдонлари қисқарди, ишсизлик кучайди, норозиликошди. 1979 й. Моши (Танзания) да Миллий озодлик фронти (МОФ) тузилди. Амин армияси Танзанияга ҳужум қилганида МОФ отрядлари Танзания армияси ёрдамида Амин армиясини тормор этди. МОФ муваққат ҳукумат тузди. 1980 й. 10—11 дек. да Миллий мажлисга сайлов ўтказилди, унда Уганда Халқ Конфесси ғалаба қилди, партия раҳбари М. Оботе яна президент бўлиб қолди. Ҳукумат «бозор муносабатлари» усулларини жорий этиб, мамлакатни мушкул аҳводцан олиб чиқиш чораларини кўрди. 1985 й. ҳарбий тўнтариш бўлиб, М. Оботе лавозимидан олиб ташланди. Ҳарбий кенгаш давлат ҳокимиятининг олий органига айланди. 1986 й.

Уганда Миллий қаршилик кўрсатиш армияси раҳбарлари ҳокимиятни қўлга олдилар. 1996 й. президент ва парламент сайловлари ўтказилди. 2000 й. 29 июндаги референдумда аҳоли кўп партияли тизимга қарши чиқди ва президент Й. Мусевени бошчилигидаги «Ҳаракат» сиёсий ташкилотигина мамлакатга раҳбарлик қилишини ёкдади. Анъанавий партияларга рухсат берилган, аммо уларнинг фаолияти чеклаб қўйилган. Янги партиялар тузиш тақиқланган. Уганда 1962 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 9 окт. — Мустақиллик куни (1962).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. «Ҳаракат», сиёсий ташкилот, Миллий қаршилик кўрсатиш ҳаракати асосида 1998 й. тузилган; Демократик партия, 1956 й. асос солинган; Консерватив партия, 1979 й. ташкил этилган; У. халқ конгресси, 1960 й. тузилган. У касаба уюшмалари миллий ташкилоти, 1974 й. ташкил этилган, 16 тармоқ касаба уюшмасини бирлаштиради, Африка касаба уюшма бирлиги ташкилотининг аъзоси.

Хўжалиги. Уганда — иқтисодий жиҳатдан заиф ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. ҳ. нинг улуши 44%, саноатнинг улуши 17%.

Қишлоқ хўжалиги. Мамлакат иқтисодиётининг асоси бўлган қ. х. да меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% дан кўпроғи банд. Деҳқончилик учун яроқли бўлган 4 млн. гектарнинг 1/3 қисмидангина фойдаланилади. Асосан, кофе, какао ўстирилади, пахта, чой, шакарқамиш, тариқ, оқ жўхори, маккажўхори, маниок, батат, банан, ямс, тамаки ва б. экилади. Чорвачилигида қорамол, қўй, чўчқа боқилади. Кўлларда балиқ овланади; ёғоч тайёрланади.

Саноатида кончилик асосий ўрин олади. Килембеда мискобальт руда кони ва бойитиш ф-каси бор; вольфрам, апатит, оҳактош ва фосфорит қазиб олинади. Йилига ўртача 795 млн. кВтсоат электр энергия хрсил қилинади. Нил бўйидаги ОуэнФоле ГЭС, Килембедаги ГЭС, кичик иссиқлик ва дизель электр ст-ялари бор. И. ч. саноатида 10 дан ортиқ одам ишлайдиган 800 га яқин корхона бор. Жинжада мис эритиш ва пўлат қуйиш, Торорода асбоцемент, суперфосфат, Химада цемент з-длари, турли жойларда озиқ-овқат (ун, ёғ, пиво, консерва), енгил (тўқимачилик, қоғоз, кўнпойабзал, тикув), ёғочсозлик, фармацевтика, резинатехника, автотаъмирлаш ва йигув (радиоприёмник ва совиткич и. ч.) корхоналари мавжуд. Муҳим саноат марказлари; Жинжа, Камлала, Мбале, Лира.

Т. й. узунлиги — 1,2 минг км. Автомобиль йўллари уз. — 27 минг км га яқин. Энтеббеда халқаро аэропорт бор. Четга кофе, пахта, чой, мис, чарм ва тери сотади, четдан машина ва ускуна, транспорт воситалари, нефть ва нефть маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари олади. Буюк Британия, АҚШ, Япония, Нидерландия, Кения, Ҳиндистон билан савдо қилади. Пул бирлиги — уганда шиллинги.

Тиббий хизмати. Соғлиқни сақлаш тизими аралаш: давлат даволаш муассасалари билан бирга хусусий шйфохоналар ҳам бор. Врачлар Макерере ун-тининг тиббиёт мактабида тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Мажбурий таълим йўқ. Бошланғич мактаб 7 й. лик. Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. Ўрта мактаб 6 й. лик: 4 й. лик тўлиқсиз ва 2 й. лик тўлиқ мактабдан иборат. Дарслар, асосан, инглиз тилида олиб борилади. Бошланғич мактабнинг 4 синфи негизидаги ҳунартехника ва қ. х. мактаблари, тўлиқсиз ўрта мактаб негизидаги ўрта техника ва қ. х. коллежлари ёшларга касбҳунар таълими беради. Ўқитувчилар коллежлари бошланғич мактаблар учун, Миллий пед. коллежи эса тўлиқсиз ўрта мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлайди.

Кампаладаги Макерере ун-ти (1922 й. да асос солинган, 1949 й. дан Ун-т коллежи, 1970 й. дан миллий Ун-т мақомини олган) олий таълим беради, унда гуманитар, ижтимоий фанлар, қ. х. ва ўрмончилик, табиий фанлар, педагогика фтлари мавжуд. Тижорат ва техника коллежлари ҳам бор. Йирик кутубхоналари: Ун-т кутубхонаси (1940), 200 тармоқ кутубхонасидан иборат Бирлашган оммавий кутубхона. Кампалада Уганда музейи ва Ўрмон музейи (1922), Энтеббеда Геол. музейи, Ботаника боги (1898), Овчилик ва балиқчилик музейи, аквариум ва б. бор. И. т. лар Кампаладаги қ. х. тадқиқот ст-яси (1937), давлат кимё лаб., пахтачилик и. т. станцияси, Энтеббедаги ветеринария тадқиқот маркази (1926), геол. хизмати ва минерал ресурслар бўлими, ўрмончилик бўлимида олиб борилади. Ун-т ҳузуридаги ижтимоий тадқиқот инти, Миллий таълим инти (1964), У. жамияти (адабиёт, тарих, маданият соҳаларида), айрим музейлар ва Ботаника боғида ҳам илмий ишлар олиб борилади. У ҳудудида Шарқий Африка минтақавий и. т. муассасалари: даре балиқчилиги ташкилоти (1948, Жинжа), трипаносомозлар тадқиқот ташкилоти (1949, Тороро) ва вирусология инти (1949, Энтеббе) ишлайди.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Уда нашр этиладиган асосий газ. ва жур. лар: «Иквейтор» («Экватор», инглиз тилидаги ҳафталик газ., 1981 й. дан), «Мкомбози» («Халоскор», инглиз тилидаги ойлик жур., 1982 йдан), «Мунно» («Дўстингиз», католикларнинг луганда тилидаги хафталик газ., 1911 й. дан), «Нью вижи» («Янги нуқтаи назар», ҳукуматнинг инглиз тилидаги ҳафтада 2 марта чиқадиган газ., 1986 й. дан), «Ситизен» («Фуқаро» инглиз тилидаги ҳафталик газ.), «Стар» («Юлдуз», инглиз тилидаги кундалик газ., 1984 й. дан), «Таифа эмпиа» («Янги миллат», луганда тилидаги кундалик газ., 1953 йдан). Уганда ахборот агентлиги ҳукумат агентлиги бўлиб, у 1972 й. ташкил этилган. Уганда радиоси ҳукумат томонидан назорат қилинади. Уганда телевидение хизмати тижорат хизмати бўлиб, ҳукумат томонидан назорат қилинади; 1962 й. тузилган.

Адабиёти. 20-а. бошларида алифбо жорий этилгач, Уганда халқлари тилларида адабиёт ривожлана бошлади. Илк даврда М. Нсимби, Э. Кавере, А. Каггва, Г. Гмотока ва б. ларнинг тарихий қисса, саргузашт романлари, мелодрамалари пайдо бўлди. 1948 й. «Истафрикен литератур бюро» нашриёти ташкил этилиши билан адабиёт ривожида янги босқич бошланди. 50-й. ларда О. п Битек (193 1—82) нинг «Тишинг оқ бўлса, кулавер!» достони, И. В. Лубамбуланинг шеърлари, Ж. Кадду, Э. Каверенинг романлари, Т. Баззарабизенинг саргузашт қиссалари нашр этилди.

Инглиз тилидаги адабиёт тез ривожлана бошлади. Б. Кименье, А. Мазруи, Р. Серумага, X. О. Кулетанинг ҳикоя ва романлари машҳур бўлди. Т. ло Лийонг кўп жанрларда баракали ижод қилди. 70— 90-й. лар адабиётида ижтимоий ўткир, долзарб масалалар кўтарилиб чиқилди. П. Назаретнинг «Жигарранг ридо остида», Б. Лубеганинг «Хўрланганлар», О. Кулининг «Фоҳиша» романлари бунга мисолдир. Шеъриятда ватанпарварлик руҳияти, адолатсизликдан норозилик кайфияти кучли.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Аксарият халқ оммаси айлана тархли хода ва новдалардан конуссимон ясалиб томи похол ва ўтўлан билан ёпилган кулбаларда яшайди. Кулбалар ёнида ағдарилган сават шаклидаги тўқима донхоналар барпо этилади. Қабила бошлиқлари (кабакалар) нинг дахмаси йўғон ходалардан конус шаклида ясалади ва похол билан қопланади. Дастлабки европача (деворлари окланган ва томи 2 нишабли ва черепицали) турар жойлар 1870-й. ларда қурилди. Кампала ва Энтеббеда масжидлар, черковлар қад. кўтарди. 20-а. нинг 60-й. ларидан янги қурилиш материалларидан фойдаланиб уйжой, мактаб, касалхона, саноат иншоотлари, кўп қаватли маъмурий бинолар қуришга киришилди.

Угандада бадиий ҳунармандчилик орасида ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик айниқса ривожланган. Мебель, чолғу асбобларига накш солинади. Луб, қамиш, пальма толаси, новда, похол, ўт, папирусдан сават, бўйра, қалқон, девор, турли идишлар ясалади. 1936 й. да рассомлик мактаби ташкил этилди. Замонавий ҳайкалтарошлардан Ж. Какооса, Г. Малоба, рангтасвирчилардан М. О. Булума, И. Каланзи, Д. Себегал, графикачи рассом В. Энваки ва б. Европадаги энг янги оқимлар таъсирида ижод қила бошладилар.

Мусиқаси қад. ва бой анъаналарга эга. Уганда халкларининг тиллари, урфодатлари, турмуш тарзи турлича бўлгани туфайли мусиқаси ҳам хилмахил. Ҳар бир элатга хос оҳанглар ва усуллар мавжуд. Урфодат, меҳнат, маросим, севги қўшиқлари, қаҳрамонларни мадҳ этувчи қўшиқлар каби жанрлар ривожланган. Давра бўлиб ва якка тарзда айтиладиган қўшиклар бор. Кўпчилик халкларнинг мусиқаси пентатоникага, оддий ва мураккаб вазн ўлчовларига асосланган. Чолғу асбоблари: 8 торли арфа (эннанга), 8 торли лира (эндонга), 1 торли скрипка (эндигиди), камон (секитулеге), най, труба, барабан, чанг ва ш. к. У. да «Африканинг юрак уриши» миллий фольклор ансамбли, Эмбайре чангчилар ансамбли ва б. мусиқий жамоалар бор. Таникли мусиқа арбоблари: композитор Ж. Кьгамбиддва, созанда Е. Мулинда, хонанда Ж. Катумба, мусиқашунослар — Б. Мубангизи, К. Семпебва ва б. Мусика кадрларини Уганда миллий ун-тининг санъат фти, миллий мусиқа департаменти ва миллий коллеж тайёрлайди.

Театри. 1-жаҳон урушидан кейин инглиз ҳаваскорлик театри таъсирида Африканинг ўзига хос театр санъати вужудга келди. 20-а. нинг 50-й. ларида барча ҳаваскорлик тўгараклари театр гильдиясига бирлашди, унинг ташаббуси билан Кампалада миллий театр биноси курилди. Мамлакат мустакиллигига бағишланган «Қора дарвеш» спектакли (Нгуги Ван Тионго пьесаси асосида) Уганда ярим профессионал театри тарихини бошлаб берди. Машҳур жамоалари: биринчи профессионал жамоа «ТИЭТР лимитед», «Африка артистлари уюшмаси», «Кампала шаҳри артистлари» ва б. Уларнинг репертуарида маҳаллий муаллифлар — Виклиф Кийинжа ва Байрон Канадва пьесалари билан бирга жаҳон мумтоз драматургиясининг асарлари ҳам бор.