УФА ПЛАТОСИ

УФА ПЛАТОСИ — Уфа дарёси ҳавзасидаги плато. РФ Бошқирдистон Республикаси ва Пермь, Свердловск вилоятларида. Ғарбда Шарқий Европа текислиги қўшилиб кетади, шарқий ён бағри тик. Энг баланд жойи 517 м. Ер юзаси сертепа. Асосан, оҳактош, доломит, қумтошлардан тузилган бўлиб, карст ҳодисаси ривожланган. Қорақарағайқайин ўрмонлари, жан. кенг баргли ўрмонлар билан қопланган.