УДОНЕЛЛИДЛАР

УДОНЕЛЛИДЛАР (Udonellida) киприкли чувалчанглар туркуми. 3 тури бор. Танаси цилиндрсимон, кейинги учида ёпишқоқ сўрғичи бор. Ичаги ҳалқасимон, жинсий безларни ўраб туради. Илгари Удонеллидлар моногенияларга киритилган; ҳозир ясси чувалчанглар типининг алоҳида синфи сифатида каралади. Удонеллидлар денгиз баликларида паразитлик қиладиган куракоёкли қисқичбақасимонларнинг ташки комменсали ҳисобланади. Уз. 3 мм гача. Тухумларини узун пояча ёрдамида хўжайини танасига ёпиштириб қўяди. Метаморфозсиз ривожланади.