УДМУРТИЯ

УДМУРТИЯ, Удмуртия Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Ўрта Уралнинг ғарбий қисмида, Кама ва Вятка дарёлари оралиғида жойлашган. Майд. 42,1 минг км2. Аҳолиси 1570,5 минг киши (2002). Удмуртияда 25 туман, 6 шаҳар, 12 шаҳарча бор. Пойтахти — Ижевск ш.

Давлат тузуми. Удмуртия — республика. Республика бошлиги — президент. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Давлат кенгаши, ижрочи ҳокимиятни раис бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. У ҳудуди шим. дан жан. га, шарқдан ғарбга қиялаб борувчи сертепа текислик бўлиб, аксари қисмини дарё, жарликлар кесиб утади. Шим. қисмида Юқори Кама қирлари бор (бал. 300 м), ғарбидаги Кильмезь дарёси бўйлари ботқоқлашган пасттекислик, жан. да Можга ва Сарапул қирлари бор. Фойдали қазилмалари: нефть, торф, кумир, қурилиш материаллари (кварцли қум, гил, оҳактош ва б.). Минерал булоклар, шифобахш балчиқлар (ВарзиЯтчи) мавжуд. Иклими мўътадил континентал, қиши совуқ, ёзи нисбатан илиқ, шим. да ўртача тра янв. да —15,5° дан жан. да — 14,2° гача, июлда 17,5° дан 19,2° гача. Ўртача йиллик ёғин 400—600 мм. Энг катта дарёси — Кама. Сива, Иж, Вятка, Чепуа, Кильмезь ва б. дарёлари Кама ҳавзасига мансуб. Воткинск сув омбори бор. Тупрокларининг аксари чимли подзол, жан. шаркда сур тусли ўрмон тупроклари, шарки, жан. ва шим. да чимликарбонатли тупроклар учрайди. Удмуртия ҳудудининг 47,5% ўрмон (арча, пихта, қарағай, тогтерак ва б.). Ҳайвонот дунёси: ўрмонларда тулки, сувсар, оқсичқон, бўрсиқ, бўри, кемирувчилар (тийин, қуён, дала сичқони ва б.); дарёларда норка, қундуз яшайди; ондатра иқлимлаштирилган. Қушлардан буддуруқ, карқур, қур, каклик овланади. Дарёларида турли балиқ кўп.

Аҳолиси удмурт (30,9%), рус (58,9%), татар (6,9%) ва б. Шаҳар аҳолиси 69,7%. Давлат тиллари — рус ва удмурт тиллари. Диндорлари, асосан, христиан (православ)лар. Йирик шаҳарлари: Ижевск, Сарапул, Воткинск, Глазов.

Тарихи. Удмуртия ҳудудида одам кадим замонлардан яшаганлиги маълум (Янги Мултон қишлоғида неолит ёдгорликлари топйлган). 3—9-а. ларда Вятка ва Кама дарёлари оралиғида удмурт қабилалари бирлашмаси вужудга келган. 10—12-а. ларда Куйи Кама ва Вятка бўйларида яшаган удмурт қибилалари ВолгаКама Булғорияси таркибида бўлган, унинг инқирозидан сўнг 1236 й. дан Олтин Ўрта ва Козон хонликларига қарам бўлган. 1489 й. Ўрта ва Юқори Вятка удмуртлари, 1552 й. Кама бўйи удмуртлари Рус давлатига қўшиб олинган. 1558 й. га келиб Удмуртиянинг барча ҳудудини Россия босиб олди. Жабрзулм кучайиши сабабли халқ қўзғолонлари бўлиб турди. 1662—64 й. лардаги бошқирдлар қўзғолони, Разин қўзғолони ва Пугачёв кўзғолонида удмуртлар фаол катнашдилар, 1905—07 й. лардаги инқилобда иштирок этдилар. 1917 й. 9 нояб. да Ижевскда шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918 й. июнида Удмуртия РСФСР таркибига қўшиб олинди. 1919 й. апр. да Удмуртияни Колчак қўшинлари ишғол қилди, ўша йил июнда яна шўро ҳокимияти тикланди. 1920 й. Вотяклар мухтор вилояти тузилди (подшо Россияси даври ва 1932 й. гача удмуртлар вотяклар деб атаб келинган; 1932 й. дан халқнинг ўз номи билан Удмуртия мухтор вилояти деб аталди). 1934 й. 28 дек. да У. Мухтор Совет Республикасига айлантирилди. 1990 й. сент. да суверенитет ҳақида Декларация қабул қилинди ва У. Республикаси деб атала бошлади.

Хўжалиги. Удмуртия — ривожланган индус триалаграр республика. Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 46,8%, қ. х. нинг улуши 12,8%, қурилишнинг улуши 4,1%, транспортнинг улуши 3,4%, савдонинг улуши 9,6%. Барча корхоналарнинг 69,2% хусусий, 5,1% давлат мулки, 8% муниципал мулк, крлган 8,1% мулкчиликнинг бошқа турлари, жумладан, аралаш ва хорижий мулкдир.

Саноатининг асосий тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик, ёқилғи, озиқ-овқат, электр энергетика, рангли металлургия, кора металлургия, ўрмон, ёғочсозлик ва целлюлозақоғоз, қурилиш материаллари, енгил, кимё, нефть кимёси саноатидир. Энергетика кумир, нефть, газ ва торфга асосланган. Ижевск, Сарапул, Воткинск, Глазовда иссиклик электр ст-ялари бор. Йилига ўртача 3,2 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Қора металлургия «Ижсталь» и. ч. бирлашмаси, Ижевск ва Воткинскдаги металл қуюв корхоналаридан иборат. Глазовдаги Чепец механика з-дида атом энергетикасида фойдаланиладиган ва Россияда бирданбир цирконий олиш ва уни қайта ишлаш цехи ишлайди. «Воткинск заводи» и. ч. бирлашмаси қитъалараро баллистик ракеталар ишлаб чикаради. Енгил автомобиль, мотоцикл, тепловоз, подшипник, қоғоз и. ч. машиналари, нефть, кимё, еғочсозлик саноати учун ускуналар, металл қирқиш станоклари, радиотехника буюмлари, ов ва спорт куроллари и. ч. ривожланган. Республика шим. ва ғарбий туманларида ёғоч тайёрланади. Мебель, уйсозлик, ёғочсозлик, шиша саноати корхоналари бор. Енгил саноатда зиғир толасини қайта ишлаш, тикувчилик, кўнпойабзал, трикотаж, озиқ-овқат саноатида гўштсут, унёрма, ликёрарақ, пиво и. ч. тармоклари бор. Нефть, кумир, торф, оҳактош қазиб олинади.

Қишлоқ хўжалиги чорвачилик, ғаллакорлик ва зиғиркорликка ихтисослашган. Қ. х. га яроқли ерлар 1795 минг га, шундан 1461 минг га ер ҳайдалади. Ерларнинг салкам 60%да донли экинлар, 35%да емхашак экинлари етиштирилади. Қолган ерлар зиғир, картошка, сабзавот ва б. билан банд. Боғ ва резавор мевачилик ривожланган. Чорвачилигида гўшт ва сут учун қорамол, шунингдек, чўчқа, қўй, эчки, парранда боқилади. Асаларичилик ривожланган.

Транспорти. Т. й. узунлиги — 768 км, автомобиль йўллари уз. — 5332 км. Кама дарёси ва Воткинск сув омборида кема қатнайди. Кема катнайдиган ички сув йўллари уз. — 178 км, Ижевск ш. да халқаро аэропорт бор. Кўпгина нефть ва газ кувурлари Удмуртия ҳудудвдан ўтади.

Тиббий хизмати. 20-а. нинг 90-й. лари ўрталарида Удмуртияда 7723 врач аҳолига тиббий ёрдам кўрсатди. Шифобахш минерал сув ва балчиқ билан даволайдиган «ВарзиЯтчи» курорти, бир неча санаторий ва дам олиш уйлари, сайёҳлар макони ва б. бор.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Удмуртияда таълим РФ таълим тизими асосида ривожланиб келаётир. 20-а. 90-й. ларида республикадаги 882 умумий таълим мактабида 253 минг, 30 ўрта махсус ўқув юртида 21 минг ўқувчи, 5 олий ўқув юрти — Ижевскдаги Удмуртия ун-ти, механика, қ. х., тиббиёт интлари, Глазовдаги педагогика ин-тида 23,8 минг талаба таълим олди. Удмуртияда тарих, иқтисодиёт, тил ва адабиёт, физикатехника и. т. институтлари, қ. х. тажриба ст-ясида и. т. лар олиб борилади. Удмуртияда 5 театр, филармония, цирк, шунингдек, Ижевск ва Сарапулда ўлкашунослик музейлари, Воткинскда П. И. Чайковский ёдгорлик уймузейи, Ижевскда тасвирий санъат музейи, Глазов ш. да «Иднакар» музейқўриқхона бор. Удмуртияда бир неча газ. ва жур. нашр этилади. Удмурт ва рус тилларида радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар олиб борилади.

Адабиёти 19-а. да, Кирилл алифбоси асосидаги удмурт ёзуви жорий этилгандан кейин вужудга келди. 19-а. охирларида шоирлардан Г. Е. Верешчагин, Г. П. Прокопьев, 20-а. бошларида М. Можгин, К. П. Чайников (К. Герд), адиб Кедра Митрей (Д. И. Корепанов) йирик шеърий ва насрий асарлар яратдилар. 20-й. ларда шеърият устун бўлди. М. Прокопьев, Д. Майоров, И. Дядюков, Ашальчи Ока (Л. Векшина), К. Чайников ўз шеър ва достонларида воқеликни романтик ифодалашдан ҳаққоний тасвирлашга ўтдилар. П. М. Соколов. М. Н. Тимашёвнинг саҳна асарлари, К. Митрей, Д. Пинянинг қисса ва романларида удмурт халқининг босиб ўтган йўли ва ҳаёти тасвирланди. 2-жаҳон уруши даврида адабиёт халқни фашизмга қарши курашга рухлантирди. 20-а. нинг 2ярмида М. П. Петров («Тонготар чоғи», «Эски Мултон»), И. Г. Гаврилов («Офтоб чик,ди»), Е. Е. Загребин («Бахрр ёмғири»), С. А. Самсонов («Тунги қўнғироқ») йирик асарлар яратдилар. Шеъриятда Ф. Васильев, А. Белоногов, А. Уваров, В. Романов, В. Ившин баракали ижод қилдилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Удмуртия худудида мил. ав. 1-минг й. лик — мил. 2-минг й. ликнинг Iярмига оид кўпгина бадиий ёдгорликлар топилган. 17-а. нинг 2ярмида ёғоч қўрғонлар (Сарапул ва б. шаҳарларда) қурилди. 18-а. ўрталарида з-длар теварагида шаҳарчалар вужудга келди. 18-а. охири ва 19-а. бошларида Сарапул, Глазов, Ижевск, Воткинск ш. лари бош режа асосида курила бошлади (меъморлар В. Гесте, С. Дудин, В. Петенкин, Ф. Росляков ва б.). 19-а. 1ярми бинолар меъморлигида ампир услуби урф бўлди. Удмуртия даги турар жойлар девори ёғочларни устмауст тахлаш усулида тикланар, ҳовли атрофи ўралиб, нақшинкор дарвозалар ўрнатилар эди. 20-а. нинг 20 — 30-й. лари меъморлигида конструктивизм, 40—50й. ларида классицизм (Ижевскдаги цирк, меъмори П. Попов, Пушкин кўчасидаги меъморий мажмуа, меъмори В. Орлов ва б.) шаклларидан фойдаланилди. 60—70й. ларда шаҳарларда янги турар жой дахалари, меъморий мажмуалар (Ижевскда маъмуриймаданий марказ (меъмори Г. Александров) барпо этилди.

20-а. нинг 20-й. ларида тасвирй санъат вужудга келди. Замонавий рассомлар орасида Н. Косолапое, А. Холмогоров, П. Семёнов, Д. Ходирев, И. Нурмухаметов, Б. Постников, П. Ёлкин асарлари машҳур. Халқ амалий безак санъатида каштачилик, бадиий тўқувчилик кенг ёйилган.

Мусиқаси қўшни халкдар — финугор, туркий ва славянлар санъати билан ҳамоҳанг тарзда ривожанган. Қўшиқлари кўп овозли ва хилмахил жанрли — туй, маросим, деҳқончилик ва ов мавсумлари, сургун, жанг ва муҳаббат қўшиқларидан иборат. Чолғу асбоблари: гусли (крезь), сибизға (чипчирган), флейта (узигуми), чўпон найи (тутэктон), шунингдек, гармон, балалайка, скрипка, гитара кабилар. Профессионал мусика 20-а. нинг 20-й. ларидан ривожлана бошлади. Композиторлардан Н. Голубев, Н. Греховодов, Г. Корепанов, Г. КорепановКамский, Л. Васильев, Ю. Толкач, дирижёрлардан А. Мамонтов, Г. Бехтеров, Р. Анкудинова, хонандалардан К. Ложкин, Н. Зубков, Г. Титов машҳур. Удмуртияда «Италмас» давлат ашула ва раке ансамбли (1933 й. дан), радио ва телевидение хори, мусиқа билим юрти (1933 й. дан), Халқ ижодиёти уйи (1936 й. дан), мусиқа мактаблари бор.

Театри. 1918 й. удмурт тилида дастлабки драма спектакллари саҳналаштирилди. 20-й. лардан сайёр халқ театрлари ишлади. 1931 й. Ижевскда Удмурт драма театри (1958 й. дан мусиқали драма театри) очилди. 30-й. ларда Алнаш (1934), Глазов ва Дебес (1936) қишлоқ театрлари ташкил этилди. 1935 й. Рус драма театри ва республика қўғирчоқ театри ишлай бошлади. Удмурт драма театри саҳнасида маҳаллий муаллифлардан И. Гаврилов. М. Петров, Г. Красильников, Е. Загребин, Л. Перевошчиков, С. Широбоков, қўшни республикалар драматурглар ва жаҳон мумтоз драматургияси асарлари қўйилди. Театр арбобларидан Г. Веретенников, Н. Бакишева, В. Перевошчиков, К. Гаврилова, В. Виноградова, А. Шклаева, Е. Романова ва б. машҳур.