УДЭГЕЙЛАР

УДЭГЕЙЛАР (ўзларини удээ, удэкэ деб атайдилар) — Приморье ва Хабаровск ўлкалари (РФ)да яшовчи халқ. 1 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Удэгей тилида сўзлашади. Удэгейларда табиат кучлари ва ҳайвонларга сиғиниш, шомонлик сақланиб қолган. Асосий машғулоти — овчилик, балиқ овлаш, женьшен йиғиш.