УД

УД (араб. — қора дарахт) — торлимезробли қад. мусиқа асбоби. Араб, турк, форс, Кавказ (озарбайжон, арман) ва Марказий Осиё (ўзбек, тожик) халқларида кенг қўлланилади. Катта, ноксимон ва юпқа қопқокли косахона, калта ва энли дастага эга. Товуши юмшоқ ва майин. Айритом харобасидан удсимон чолғуни ушлаб турган созанда аёл тасвирланган фриз топилган. 9 — 15-а. ларда Шарқ мусиқа назарияси (товушқатор, парда, мақомлар) масалаларини шарҳлаб беришда Форобий, Ибн Сино, Сафиуддин алУрмавий, ашШерозий ва б. нинг рисолаларида Уд етакчи соз ҳисобланган. Унинг дастлаб 4 тори бўлганлиги, Зирёб исмли (9-а.) созанда (айрим манбаларда Форобий) томонидан 5 тор қўшилганлиги маълум. Торлар квартага созланиб форсча ва арабча — ҳодд, зир, масна, маслас, бам деб номланган (қ. зирубам). Уд пардалари эса мутлақ (очиқ тор), зоид (очиқ торга нисбатан орттирилган), мужаннаб (қўшни парда), саббоб (кўрсаткич бармоқ б-н босиладиган), вустаи фурс (ўрта бармоқ билан босиладиган форс пардаси), вустаи залзал (Залзалга нисбат берилгануиим). Лд парда), бинсир (тўртинчи бармоқ билан босиладиган парда), хинсир (жимжилоқ билан босиладиган парда) деб юритилган. Рисолаларда пардалар абжад тартибида арабча ҳарфлар билан белгиланган. Ҳозирда қўлланиладиган Уд пардасиз ва 11 торли. Улардан 5 таси жуфт торлардан, пастки тори битта бўлади. Ўзбекистонда мусиқа коллежлари ва Ўзбекистон давлат консерваториясида Уд синфлари мавжуд. Уд, асосан, жўрнавоз (мумтоз мусиқа ансамбллари) ва якканавоз соз сифатида қўлланилади. Уд асосида Европада лютня чолғуси кашф этилган.