УЧУНИҚ

УЧУНИҚ — бир қанча касалликларнинг бошланғич белгиси. Кўпинча касалликнинг 3—4куни намоён бўлади. Беморнинг аъзои бадани зирқираб оғриши, гавда т-расининг гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиши, лаб ва бурунга учуқ (баъзан қулоқларга тошма) тошиши билан кечади. Шу сабабли халқда бу ҳолат Учуниқ деб аталади. Аксарият кишилар Учуниқни оёқ учида ўтиб кетадиган хасталик деб қарайдилар. Натижада Учуниқ бошқа касалликларнинг авж олишига сабаб бўлади. Киши учунганида врачга мурожаат этиши зарур.