УЧТЕПА

УЧТЕПА — Жиззах вилояти Жиззах туманидати қишлоқ, туман маркази. Туманнинг шим. да. Яқин т. й. станцияси — Жиззах (15 км). Аҳолиси 10 минг кишига яқин (2004). Учтепада 3 автокорхона, «Жиззах дон маҳсулотлари», қурилиш, маҳсулотларни қадоқдаш корхоналари, нон кти ва б. бор. Умумий таълим, болалар мусиқа, спорт мактаблари, лицей, 2 касбҳунар коллежи, марказий кутубхона ва унинг тармоқлари, клуб муассасалари, маданият уйлари, музей, маданият ва истироҳат боғи мавжуд. Стадион, теннис корти фаолияти кўрсатади. Марказий касалхона, тиббий диспансер ишлаб турибди. Учтепа — Жиззах йўналишида автобуслар қатнайди.