…ЦИТ, ЦИТО…

…ЦИТ, ЦИТО… (юн. kytos — идиш; омбор; бу ўринда — ҳужайра) — ўзлашма қўшма сўзларнинг таркибий қисми; ўзи иштирок этган сўзнинг ҳайвон ёки ўсимлик ҳужайраларига алоқадорлигини кўрсатади (мас, лейкоцит, фагоцит, эритроцит; цитогенетика, цитолиз, цитология).