ЦВЕЙГ

ЦВЕЙГ (Zweig) Арнольд (1887.10.11, Грос-Глогау, Польша 1968.26.11, Берлин) немис ёзувчиси ва жамоат арбоби. 1907—15 й. ларда Брослау, Мюнхен, Берлин ун-тларида ўкиган. 1933 й. дан антифашист сифатида муҳожирликда, 1948 й. дан Берлинда яшаган. «Клавдия ҳақидаги новеллалар» (1912) романида, ҳикоялар, киссалар, драмаларида анъанавий реализм ва модернизм белгилари кузатилади; романда санъат билан воқелик, ижод билан пул ҳукмронлиги орасидаги зиддият тасвирланади. «Оқ одамларнинг катта уруши» ижтимоий-психологик эпопеяси (6 романдан иборат, 1927—57), жумладан, «Унтер Гриша ҳақидаги можаро» (1927), «Верденда олинган тарбия» (1935) романлари 1913—18 й. лар воқеаларини қамраб олган ва «кичик одам»нинг уруш пайтидаги муаммоларига бағишланган. Шу туркумдаги «Вандсбек болтаси» (1943, иврит тилида) романида эса фашизмга хизмат қилган немис майда буржуа табақаларининг ахлоқий тубанликлари фош этилган.