ЦАМУТАЛИ Александр Сергеевич (1928.22.9, Қирғистон, Пржевальск ш. 2005.31.1,Тошкент) агроном-иқтисодчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988), иқтисод фанлари д-ри (1972), проф. (1977), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ФА акад. (1991). Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тини тугатган (1952). Союз НИХИда катта илмий ходим, бўлим мудири (1956—60), Ўрта Осиё иқти-содиёт ва қ. х. илмий тадқиқот ин-ти бўлим мудири (1960—64), директор ўринбосари (1965—76), ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими раиси ўринбосари (1976— 91). Ўзбекистан Қишлоқ хўжалиги ФА вице-президенти (1991—92), Республика қишлоқ хўжалиги илмий-и. ч. маркази бош илмий котиби (1993—98) 1998 й. дан шу Марказга қарашли Ўзбекистон бозор ислоҳотлари и. т. ин-тида етакчи илмий ходим. Илмий ишлари пахтачиликда агротехника тадбирлари самарадорлигини иқтисодий асослаш, меҳнат унумдорлиги, капитал маблағлар самарадорлигини ошириш, қ. ҳ. маҳсулотларига нарх белгилаш, агросаноат интеграцияси, Ўзбекистан аграрсаноат мажмуида илмийтехника тараққиёти истиқболларига бағишланган.