ЦЗЯНСУ

ЦЗЯНСУ — Хитойнинг шаркай қисмидаги провинция. Янцзи дарёси қуйи оқими ҳавзасида. Шарқий Хитой ва Сариқ денгизлар билан ўралган. Майд. 102,6 минг км2. Аҳолиси 71,8 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Нанкин ш. Шанхай ш. алоҳида маъмурий бирлик. Ц. Хитойнинг аҳоли зич яшайдиган провинцияси.

Цзянсу, асосан, Шим. Хитой текислигида жойлашган. Иклими тропик, муссонли иклим. Йиллик ёғин 600—1200 мм. Буюк канал Янцзи дарёсини Цзянсу ҳудудидаги кўллар билан боғлайди. Цзянсу — иқгисодий жиҳатдан ривожланган индустриалаграр р-н. Иктисодиётида Шанхай ш. муҳим ўрин тутади. Кўмир, темир рудаси, апатит, каолин қазиб чиқарилади. Тўқимачилик, металлургия, машинасозлик, кимё, цемент, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Қ. х. да деҳқончилик етакчи ўринда. Асосий экини — шоли. Буғдой, арпа, маккажўхори, батат, дуккаклилар, сабзавот ҳам экилади. Пахтачилик ривожланган. Чўчқа, парранда боқилади. Балиқ овланади.

Қадимда Цзянсу ҳудудида мань ва хуайи қабилалари яшаган. Цзянсу мил. ав. 8—4-а. ларда Ци, У, Юэ, Чу подшохликлари таркибида бўлган, 17-а. да Хитойни манжурлар босиб олгандан сўнг бу ерда Цзяньнан вилояти ташкил топди, кейинроқ у Ц. провинцияси деб аталди.