ЦХИНВАЛИ

ЦХИНВАЛИ (1934 й. дан 1961 й. гача Сталинири) — Грузиядаги шаҳар (1922 й. дан). Жанубий Осетия маркази. Катта Лиахви дарёси (Кура дарёси ирмоғи) бўйида. Т. й. станцияси. Самтредиа — Боку йўналишидаги Гори ст-яси билан т. й. тармоғи орқали боғланган. Аҳолиси 43 минг кишига яқин (1990 й. лар ўрталари). Электротехника, металлсозлик, енгил, кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноатлари ва б. ривож-ланган. Пед. институт, драма театри, Жан. Осетия ўлкашунослик музейи бор.