ЦУСИМА ОҚИМИ

ЦУСИМА ОҚИМИ — Япон денгизидаги илиқ юза оқим, Куросио оқимининг ғарбий тармоғи. Япония қирғоқлари бўйлаб, жан. дан шим. томон ҳаракатланади. Цусима оқими таъсирида Япон денгизининг шарқий қисми сув т-раси (ғарбий қисмига нисбатан) қишда 5 — 6° га, езда 1—3° га кўтарилади. Тезлиги соатига 1 км.