ЦУСИМА ЖАНГИ

ЦУСИМА ЖАНГИ (1905) – русяпон уруши (1904—05) даврида Россиянинг 2-Тинч океан эскадраси (қўмондон — вице-адмирал З. П. Ро-жественский) б-н Япония флоти (қўмондон — адмирал Того) ўртасида Корея бўғозида Цусима о. лари яқинида бўлиб ўтган денгиз жанги [14-15(27-28 май)]. Ц. ж. рус эскадрасининг бутунлай мағлубияти билан тугаган. Русларнинг 5 минг кишиси ва 27 жанговар кемаси яксон қилинган. Жангда японларнинг 3 миноносеци йўқ қилиниб, бир неча кемаси шикастланган. Цусима жанги натижасида подшо Россияси урушни узил-кесил бой берган. Натижада Россия сулҳ музокаралари олиб боришга мажбур бўлган.