ЦУГАРУ

ЦУГАРУ, Сангар бўғози — Хонсю ва Хоккайдо о. лари (Япония) ўртасидаги бўғоз. Япон денгизини Тинч океан билан боғлайди. Уз. 96 км, энг камбар жойининг эни 18 км, энг саёз жойининг чуқ. фарватерида 110 м. Муҳим портлари: Хакодате ва Аомори. Цугару opqали дунёда энг узун (54 км) транспорт тоннели қурилган.