ЦИВИЛИЗАЦИЯ

ЦИВИЛИЗАЦИЯ (лот. cuvilis) – фуқароликка, давлатга тааллуқли), тамаддун — 1) кенг маънода — онгли мавжудотлар мавжудлигининг ҳар қан-дай шакли;

2) маданият сўзининг си-ноними. Бу термин кўпинча моддий маданият маъносида хам қўлланилади;

3) маданиятнинг замон ва маконда чегараланган тарихий типи (Миср Ц. си, Месопотамия Ц. си ва б.);

4) ёввойилик ва ваҳшийликдж кейинги ижтимоий тараққиёт босқичи. «Цивилизация» тушунчаси 18-а. да «маданият» тушунчаси б-н узвий боғлиқ равищда пайдо бўлган. Француз фай-ласуф маърифатпарварлари акд ва адолатга асосланган жамиятни Цивилизация лашган жамият деб билганлар. Кўпчилик файласуфлар «Цивилизация» деганда жамиятнинг моддий-техника ютуқларини, «маданият» деганда эса факат унинг маънавий қад-риятларини тушунишган. Улардан айримлари бу тушунчаларни бир-бирига қарама-қарши қўйганлар. Чунончи, О. Шпенглер фикрича, «Цивилизация» ҳар қандай маданият тараққиётининг муайян тугал боскичини билдиради. Цивилизацияни бундай давр таназзули сифатида тушуниш маданиятнинг бир бутунлиги ва табиийлигига зиддир.