ЦИЦЕРО

ЦИЦЕРО — 1) босмахона шрифти. Ўлчами (кегли) 12 пункт (4,51 мм) га тенг. Дастлаб, Цицероннинг «Хатлар» асарини чоп қилишда қўлланилган (Рим, 1467 й., номи шундан). Цицеро асосан болалар учун мўлжалланган нашрлар ва бошланғич синфлар дарсликларини териш учун қўлланади;

2) бос-махоналарда ҳарф териш учун ишлатиладиган чизиқли ўлчовлар бирлиги: 1 Ц. =12 пункт = ^ квадрат.