ЦИТОТОМИЯ

ЦИТОТОМИЯ (цито… ва юн. tome — айириш, кесиш) , цитокинез — митоз ёки мейоз телофазасида она ҳужайранинг икки қизлик ҳужайрага ажралиши. Кўпчилик ўсимлик ҳужайраларида Цитотомия цитоплазма ўртасида тўсиқ шаклланиши орқали содир бўлади. Тўсиқ аста-секин ён томонга ўсиб, ҳужайрани тенг иккига ажратади. Ҳайвон ва айрим ўсимлик ҳужайраларида Цитотомия ҳужайра белбоғи ҳрсил бўлади. Баъзи органлар (мас, жигар, йирик безлар) ҳужайраларида Цитотомия содир бўлмас-лиги туфайли икки ядроли ҳужайралар вужудга келади. Кўндалангтарғил мускулларнинг кўп ядроли ҳужайралари — симпластлар худди шу йўл билан ҳосил бўлади.