ЦИТОЛОГИЯ

ЦИТОЛОГИЯ (цито… ва…логия) — хужайра ҳақидаги фан. Ҳужайраларнинг тузилиши ва функциясини, кўп ҳужайрали, шунингдек, бир ҳужайрали организмлардаги аъзо ва тўқималарнинг ўзаро боғланиши ва муносабатларини ўрганади. Барча тирик мавжудотларнинг энг муҳим таркибий кисми бўлган ҳужайрани ўрганиш билан Цитология биология фанлари орасида марказий ўринни эгаллайди; у ўсимликлар гистологияси, анатомияси, физиология, генетика, биокимё, микробиология ва б. фанлар билан узвий боғланган. Организмнинг ҳужайра тузилишини ўрганиш 17-а. микроскопистлари Р. Гук, М. Мальпиги, А. Левенгук (1632 — 1723) томонидан бошланган эди.

Цитологиянинг тарақкиёти ҳужайра тадқиқоти усулларининг ривожи билан боғлиқ. 19-а. га келиб бутун органик дунё учун ягона ҳужайра назарияси яратилди (Т. Шванн, 1838). Ҳужайра назариясининг яратилиши ҳужайрани барча тирик организмларнинг асоси сифатида ўрганиш учун туртки бўдди. 19-а. ўрталаридан ҳужайралар структурасини фиксация қилиш, яъни кимёвий моддалар ва физик омиллар таъсир эттириш йўли билан шу структурани сақлаш ва тўқималарни бўяшнинг ҳар хил усуллари қўлланила бошлади. Цитологиянинг кейинги ривожланишига немис патологи Р. Вирховшшт «целлюляр патология» ҳақидаги таълимоти сабаб бўлди (1858), Вирхов ҳайвон организми ҳужайралар мажмуидан иборат, шулардан ҳар бири ҳаётнинг барча хоссаларига эга ва ҳар бир хужайра факат ҳужайрадан ривожланади деган фикрни олға сурди. 19-а. нинг охирида протоплазманинг доимий таркибий қисмлари (органоидлари); центросомалар, митохондриялар, тўрсимон аппарат ёки Гольжи комплекси, шунингдек, ҳужайра ядросидаги нуклеин кислота аниқланди. Ҳужайранинг кариокинетик бўлинишини (қ. Митоз) аввал ўсимликларда, кейин ҳайвонларда кашф қилинди. Хромосоманинг индивидуаллик назарияси ва сони турғунлиги қоидаси яратилди. Жинсий ҳужайралар ривожланишида хромосомалар сони редукцияси жараёни кашф қилинди. Рус цитологи С. Г. Навашин (1898) ёпиқ уруғли ўсимликларда қўш уруғланиш ҳодисасини аниклади.

Ҳужайра физиологиясини тадқиқ қилишда ҳам катта ишлар қилинди. И. И. Мечников фагоцитоз жараёнини топди. Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларининг танлаб ўтказувчанлик хусусияти кашф қилинди. Мембрананинг ўтказувчанлик назарияси пайдо бўлди. Ҳужайрани тириклайин бўяш усуллари ишлаб чикилди.

20-а. нинг бошидан ҳужайрани тадқиқ этишда ультрабинафша нурлар ва флюоресцент микроскопияси, 1941 й. дан фаза — контрастли микроскопия қўлланилди. Цитокимёвий таҳлилларнинг янги усуллари ишлаб чиқилди. Ҳужайра устида ҳар хил тадқиқотлар ўтказишга ёрдам берувчи микроманипуляторлар юзага келди. 20-а. нинг биринчи чорагида хужайра структурасининг функционал роли аниқланди. Ўсимлик ҳужайраларида вакуоляр система ривожланиши ва пластидалардан крахмал ҳосил бўлиши кузатилди.

Мендель қонунлариттт қайта кашф қилиниши Цитология ривожига катта таъсир кўрсатди. Жинсий аъзолар ва соматик ҳужайралар ядросида кечадиган жараёнларни ўрганиш натижасида ирсиятнинг хромосома назарияси яратилди; цитогенетика соҳа бўлиб ажралди.

20-а. га келиб Цитологиянинг жадал ривожланишига янги усуллар (электрон микроскопия, изотоп индикаторлар, ҳужайраларни сунъий ўстириш ва б.) асос бўлди. Ҳужайранинг янги ультрамикроскопик компонентлари, ҳужайрани ташқи муҳитдан ажратиб турадиган плазматик ёки ҳужайравий мембрана ва ҳ. к. кашф қилинди. Субмикроскопик тадқиқотлар ҳужайраларни эукариотлар вапрокариотлар гуруҳига (шунга кўра организмларни ҳам) ажратиш имкониятини берди.

Ҳужайранинг таркибий қисмларини ажратиб олиш усулларини такомиллаштириш, биокимёнинг аналитик ва динамик усулларини Цитологияга тадбиқ этиш ҳужайранинг кимёвий топографияси ва унинг таркибий қисмини, биокимёвий роли ҳамда функционал аҳамиятини аниқлашга олиб келди. Ҳужайранинг генетик функциясини ўрганишда ядро ва ҳужайранинг цитоплазматик таркибида ДНК борлигини аниклаш катта аҳамиятга эга бўлди.

Ҳозирги Цитологиянинг асосий вазифалари ҳужайранинг микроскопик ва субмикроскопик структураси ҳамда кимёвий таркибини, ҳужайралар структураларининг функциялари ва уларнинг ўзаро таъсирини, моддаларнинг ҳужайрага ўтиши ва ундан ажралиб чиқиш усуллари ҳамда мембрананинг бу жараёнлардаги ролини, микроорганизмларнинг нерв ва гуморал омиллари ҳамда ташқи мухит омилларига ҳужайраларнинг реакция кўрсатишини, унинг қўзғалишини қабул қилиши ва ўтказишини, ҳужайранинг бир-бирига ўзаро таъсирини, унинг шикастлайдиган таъсиротга кўрсатадиган реакциясини, ҳужайранинг ядро ва цитоплазматик-генетик аппарати ва ирсий касалликларда унинг ўзгаришини, ҳужайраларнинг вируслар билан муносабатини, нормал ҳужайраларнинг ўсма (рак) ҳужайраларига айланиши, ҳужайра системасининг пайдо бўлиши ҳамда эволюцияси ва б. маса-лаларни урганищцан иборат. Цитологиянинг цитогенетика, цитоэкология, радиацион Цитология, онкологик Цитология ва б. тармоқдари бор. Ҳоз. республикамиздаги мавжуд тиббиёт ин-тларда Цитология гистология б-н қўшиб ўқитилади. Ўзбекистон ФАнинг «Ўзбекистан биология журнали» ва б. нашрларда Цитология масалалари ёритилади (яна қ. Ҳужайра).

Ад.: Афанасьев Ю. И. и др., Руководство по гистологии, М., 2001; Зуфаров К. А. Гистологиядан ўқув қўлланма, Т., 1991.