ЦИТОЛИЗ

ЦИТОЛИЗ (цито… ва…лиз) — ҳайвон ва ўсимлик ҳужайрасининг бутунлай ёки кисман эриши. Цитолизда лизосомалар фаоллик кўрсатади. Цитолиз, одатда, физиологик жараёнлар (мас, метаморфоз) ҳамда ҳар хил патологик ҳолатларда ҳам содир бўлади (яна қ. Автолиз).