ЦИСТИТ

ЦИСТИТ (юн. — қовуқ) — қовуқнкт яллиғланиши. Қовуққа турли инфекциялар тушиши оқибатида рўй беради. Пайдо бўлишига кўра, бирламчи ва иккиламчи, келиб чиқиши бўйича специфик (сўзак, сил цистити) ва носпецифик Цистит фарқланади. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. Бирламчи Цистит бошқааъзолардаги инфекция юқори сийдик йўллари ёки уретрадан қон ва лимфа йўллари орқали қовуққа ўтиши натижасида пайдо бўлади. Бунга, шунингдек, совуқ қотиш, спиртли ичимлик ичиш, қабзият, нерв-психиканинг бузилиши ҳам сабаб бўлади. Аёлларда Цистит аксари ҳомиладорлик ёки туғруқдан кейинги даврда ку-затилади. Иккиламчи Цистит (кўпинча сурункали кечади) қовукда тош, ёт жисмлар, ўсма бўлганда, қовуқ сили, простата безининг ўсмаси оқибатида юзага келади. Шунингдек, баъзи дорилар, заҳарли моддалар ичилганда ҳам Цистит кузатилиши мумкин.

Циститда бемор тез-тез (ҳар 10—15 минутда) сияди, сийганда оғриқ сезади, оғриқ айниқса, сийгиси қистаганда ва сийгандан кейин зўраяди, ловуллаш, ачишиш, баъзан сийдикда қон ва йирйнг пайдо бўлади. Яллиғланиш қўшни аъзоларга утганда (пиелонефрит, уретрит ва б.) гавда т-раси кўтарилади. Ўткир Циститнинг олди олинмаса сурункали тус олади. Касалликни аниқ-лашда сийдик таҳлили, цистоскопия, цистография, ультратовуш текширувлари ўтказилади. Давоси: беморнинг умумий аҳволи ва касаллик белгиларига караб олиб борилади (оғриқ қолдирувчи дорилар, антибиотиклар, кўп суюқлик ичиш, ванна, физиомуолажалар буюрилади).